Икки гранд Англиянинг 15 ёшли рекордчисини тортиб олмоқчи

  • 27 март, 2023, 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” ва “Манчестер Сити” ёш футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга. “Аристократлар” ва “шаҳарликлар” нишонига “Арсенал”нинг 16 ёшли футболчиси Итан Нванери тушди.

Tecno

Бу футболчи 15 ёшлигида Англия Премьер-лигасида дебют учрашувини ўтказиб, рекордчига айланган эди. Ҳали унинг тарихий натижаси янгилангани йўқ.

Daily Telegraph нашрининг таъкидлашича, Итан ўз жамоасини ўзгартиришни истаяпти. Шу боис, “канонирлар” ўзлари тарбиялаган истеъдод эгасидан айрилиб қолиши мумкин.

Итан Нванери турли даражадаги мусобақаларда жами 21 маротаба майдонга тушиб, тўрттадан гол ва ассист муаллифи бўлди. У бир неча позицияларда ўйнай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!