Ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

BEPUL PROPAN

Бугун Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференсияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-маёр Ташпулатов Азиз Анварович мамлакат волейбол федерациясининг раиси этиб сайланди.

Ички ишлар академиясида ташкил қилинган мазкур тадбирда Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти ҳам иштирок этди. Расмийлар конференсиясида волейболнинг юртимизда ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этишди. Терма жамоалар шакллантирилиб, улар учун маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилаётгани, хорижлик мутахассислар иштирокида семинар ва машғулотлар олиб борилаётгани тилга олинди.

Ўз ўрнида, Азиз Анварович билдирилган ишончни оқлашга, юртимизда волейбол ривожини янги босқичга олиб чиқишга ваъда берди. Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти мамлакат волейбол федерациясининг янги раҳбарига олдинда турган вазифаларни бажаришда куч-ғайрат ва омад тилади.

Шунингдек, конференсия давомида расмийлар рамзий маънода 5 ташаббус Олимпиадаси доирасида “Ички ишлар вазири” кубоги мусобақаларига старт беришди.

Comments

You must be logged in to commet!