Ҳусанов яна бир рақобатчидан қутилади

  • 7 сентябрь, 09:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиола талаби билан жамоа таркибини қисқартириш сиёсатини давом эттирмоқда.

Tecno

Испаниялик мутахассис бошчилигидаги мураббийлар штаби жорий мавсумда жамоа ўзагини ташкил қиладиган ўйинчиларни аниқлаб олган. Асосий таркибга киришга қийналаётган ва ўйин амалиёти берилмаётган бир неча ўйинчилар клубни тарк этмоқда.

Европанинг “топ-лигалари”да ёзги трансферлар ойнаси ёпилди. Ҳозирча, бир неча мамлакатлар лигаларида кириш трансферларини амалга ошириш мумкин. Бир неча кундан кейин бу дарча ҳам ёпилади.

Ёзги трансферлар даврида “Манчестер Сити” Кевин де Брюйне, Скотт Карсон, Витор Рейс, Макс Аллейн, Жек Грилиш, Жеймс Макэйти, Клаудио Эчеверри, Мануэль Аканжи, Эдерсон ва Илкай Гюндоған билан хайрлашди.

Кетганлар орасида Витор Рейс, Макс Аллейн ва Мануэль Аканжи ампуласи нуқтаи назаридан марказий ҳимоячилар бўлиб, Абдуқодир Ҳусановнинг тўғридан тўғри рақобатчилари ҳисобланади. Хосеп Гвардиола бу мавсум жамоада ўзбек футболчисини олиб қолишни маъқул топди.

Энди Ҳусанов билан бир позицияда ўйнайдиган яна бир юлдуз – Натан Аке ҳам жамоасини ўзгартириши кутиляпти. 30 ёшли нидерландиялик марказий ҳимоячи ички рақобатда ўз жамоадошлари, хусусан, Абдуқодир Ҳусановни имкониятни бой бермоқда. Хосеп Гвардиола бошқа марказий ҳимоячилар билан ишлашни маъқул кўряпти.

Бу вазият секин-аста Натан Акега чиқиш эшикларини очмоқда. Ҳозирги пайтда “Тоттенхэм” бу футболчи атрофидаги вазиятдан келиб чиқиб, уни ўз сафига қўшиб олишни режалаштира бошлади.

“Шпорлар” Натан Аке трансферини январга мўлжаллаган. Улар нидерландиялик ҳимоячи жамоанинг мудофаа чизиғига барқарорлик олиб киради, деган фикрни илгари суряпти.

Яна бир манба – CaughtOffside маълумотларига кўра, “Тоттенхэм” бош мураббийи Томас Франк ёзда ҳам Натан Акени олиш истагини билдирган. Энди клуб директорлар кенгаши унинг фикрини қўллаб-қувватлаяпти. Улар Акенинг Премьер-лига ва Европа Чемпионлар лигасида тўплаган бой тажрибаси жамоага қўл келишига қатъий ишонмоқда.

Хосеп Гвардиола эса, ёши ўтиб бораётган яна бир ўйинчидан қутилишдан хурсанд. Испаниялик мутахассис ҳимоя марказида асосан Жон Стоунз, Абдуқодир Ҳусанов, Йошко Гвардиол ва Рубен Диашга таянмоқчи эканини ва улар орасида Натан Акега ўйин амалиёти кафолатланмаслигини очиқ кўрсатди. Худди шундай позицияда бўлган Мануэль Аканжи ҳам клубни тарк этишига тўғри келди.

Натан Акенинг ўзи ҳам вазиятни тўғри қабул қилган ҳолда муҳитни ва жамоани ўзгартиришга қарши эмас. Чунки жаҳон чемпионати бўладиган мавсумда тажрибали ўйинчи захирада қолиб кетишдан кўра, бошқа жамоага ўтгани тўғри вариант бўлади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм” ўзининг трансфер режаларини амалга ошириш учун қишки трансферлар даврида ҳам харажат қилишга тайёр.

Хосеп Гвардиола эса, жамоада таркиб ихчамроқ бўлиб, қўл остидаги ўйинчилар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишини истайди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жамоада марказий ҳимоячилар сонининг қисқариши қолганлар,хусусан, Ҳусановнинг кўпроқ ўйин ўтказишини таъминлайди.

Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”

Винисиус, Ҳусанов билан бирга ўйнайсан!

Ҳусановнинг устози АПЛни “ёрворди”!

Ҳусановда айб йўқ! 

Ҳусановни охиригача ўйнатмаган Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нима деди?

Ҳусанов – “Сити”даги ҳеч кимда йўқ уч сифатга эга ягона футболчи!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!