"Ҳумо" - "Звезда" ўйини қаерда бўлиб ўтиши маълум бўлди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғига кўра, айни кунларда Республикамиз ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Tecno

Жумладан, Петров кубоги чорак финалидан ўрин олган "Ҳумо" - "Звезда" қарама-қаршилиги 15 ва 16 март кунлари "Ҳумо-Арена"да бўлиб ўтиши керак эди. Аммо юқоридаги сабаб боис, клуб расмий сайти мазкур учрашув нейтрал ҳудудда ўтишини расман эълон қилган эди.

Бугун эса ушбу учрашув Москвадан 80 км жануби-шарқда жойлашган Воскресенск шаҳрида бўлиб ўтиши маълум бўлди. Унга кўра, 15 ва 16 март кунлари 4,5 минг мухлисга мўлжалланган "Подмосковье" муз саройи "Ҳумо" - "Звезда" ўйинига мезбонлик қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!