Ҳайдалиши ортидан соққани босувчи Моуриньо

CHERY AUTO

Жозе Моуриньо ишдан бўшатилиши ортидан 100 миллион евродан ортиқ товон пули ишлаб топган. 

Португалиялик мутахассис "Фенербахче" бош мураббийлигидан бўшатилди. Турк клуби у билан шартномани бекор қилгани учун 15 миллион евро тўлаб бериши айтилмоқда. 

Ушбу истеъфо Моуриньонинг мураббийлик карьерасидаги еттинчиси ҳисобланади. 

"Record" нашри ҳисоб-китобларига кўра, мураббий истеъфолар ортидан 108 миллион евро товон пули қўлга киритган. 

Мутахассисга "Челси" (икки марта), "Реал", МЮ, "Тоттенхэм" ва "Рома" каби клублар ҳам шартнома бекор қилингани учун пул тўлаб берган. 


 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!