Ҳарри Кейн Роналдуни доғда қолдирди

  • 19 декабрь, 2023, 13:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2023 йилда урган голлари сонини 51 тага етказиб олди ва бу борада биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Tecno

Англиялик форвард Бундеслиганинг 15-турида “Штутгарт” дарвозасига иккита тўп киритди. Кейн Европанинг кучли бешлик лигаларида ҳам янги мавсум тўпурарлар орасида ҳам энг кўп гол урган ҳужумчи бўлиб турибди.

Йилд давомида кўп гол уриш бўйича Ҳарри Кейндан кейинги ўринларни “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва “Ан-Наср” юлдузи Криштиану Роналду эгаллаган. Ҳар икки ўйинч январь ойидан бери 50 тадан гол урди.

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий йил давомида рақиблар дарвозасини 49 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!