Ҳамюртимиз Тожикистон чемпионатидаги дебют голини киритди

CHERY AUTO

Бугун Тожикистон  чемпионатида 1-тур учрашувлари якунланди. Ҳамюртимиз Нодирбек Ибрагимов фаолият олиб борадиган "ЦСКА-Помир" жамоаси ўз майдонида Маъмур Икромов, Санжар Рихсибоев ва Андрей Сидоров тўп тепадиган "Хўжанд"ни қабул қилди.

Tecno

Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Эътиборлиси, "Хўжанд" жамоасининг илк голига айнан юртдошимиз Андрей Сидоров муаллифлик қилди. Қайд этиш жоиз, ўзига хос ўзбек дербисида ҳар тўрттала легионеримиз асосий таркибда майдонга тушди.

Тожикистон чемпионати / 1-тур

"ЦСКА-Помир" (Душанбе) - "Хўжанд" (Хўжанд) 1:3

Голлар: Андрей Сидоров, 45 (0:1), Хуршед Бекназаров, 63 (0:2), Шодибек Ғаффоров, 76 (1:2), Манучехр Аҳмедов, 90+2 - пенальтидан (1:3).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!