Ҳамюртимиз Богдан Гуськов ТОП10 таликка кирди!

  • 30 июль, 09:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Ўтган ҳафта Абу-Дабида бўлиб ўтган "UFC on ABC 9" турниридан сўнг промоушен рейтинги янгиланди.

Tecno

Эътиборлиси, ўша оқшомда россиялик Никита Кириловни мағлуб этган ҳамюртимиз Богдан Гуськов UFC нинг ярим оғир вазн тоифаси рейтингида 10-ўринга кўтарилди. Рақиб эса 12-ўринга қайтди.

Шунингдек, Ренье де Риддер 8 поғона юқорилаб, ўрта вазнда 5-ўринга кириб олди. Нидерландияликдан енгилган Роберт Уиттакер эса 7-ўринга тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги UFC турнири 4 август куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!