Ҳаммасига ечим - пул. Осимхен суперклубга ўтяпти

  • 24 апрель, 2024, 19:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Наполи”нинг узоқ танаффусдан кейин чемпион бўлишига катта ҳисса қўшган Виктор Осимхен жамоасини ўзгартирадиган бўлди.

Tecno

ll Matino нашрининг маълум қилишича, нигериялик тўпурар ПСЖ таклифини қабул қилишга тайёр.

Парижликлар моҳир форвардга йилиги 13 миллион евро маош кўрсатилган тўрт йиллик битим ҳозирлаб қўйган.

Бундан ташқари, ПСЖ мутасаддилари жамоадан кетаётган Килиан Мбаппенинг ўрнини босиши кутилаётган Осимхен учун “Наполи”га 120 миллион евро миқдорида бадал пулини тўлашга розилигини билдирмоқда.

Виктор Осимхеннинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt портали ҳужумчини 110 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!