Гюндоган тарихдаги энг зўр футболчи кимлигини айтди

  • 12 ноябрь, 2019, 10:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Барселона" форварди Лионель Мессини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб айтди.

“Месси дунёнинг энг зўр футболчиси ҳисобланади. У ноёб сифатларга эга. У ҳар доим майдонда ўз иқтидорини кўрсата олади. У ҳамиша тўғри қарорларни қабул қилади. Бирорта футболчида Лионелникидек сифатлар йўқ. У тарихдаги энг зўр футболчи. Унинг ўйинларидан яна бир неча йиллар завқ оламиз деб умид қиламан”, - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, 32 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум “Барселона”да 11 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!