Гвардиоланинг янги иш жойи маълум бўлди

  • 5 сентября, 2023, 11:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт “Евро-2024” турниридан кейин бу лавозимдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Tecno

Таниқли журналист Сэми Мокбелнинг хабар қилишича, Англия футбол уюшмаси раҳбарияти унинг ўрнига “Манчестер Сити”да муваффақиятли фаолият юритаётган Хосеп Гвардиолани тайинламоқчи.

Гарет Саутгейт Англия миллий терма жамоасини 2016 йили қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида англиялик чарм тўп усталари 2020 йилиги қитъа чемпионатида кумуш медалга эга чиқди.

Хосеп Гвардиола терма жамоада ишлашга қарши эмаслиги ҳақида маълумотлар тарқатиляпти. Испаниялик мутахассис 2012 йили Англия футбол уюшмасига ўз хизматларини таклиф қилганди. Бироқ ўшанда раҳбарияти маҳаллий мутахассисга ишонч билдирган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию