
Гвардиола янги мавсумда нималарни кутаётганини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсумидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" ўтган мавсумни АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда якунлашган эди.
"Фақат бир нарсани кутиш мумкин: қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қилиш, дастлабки ўйинларда ғалаба қозониш, ўзимизга ишонч ҳосил қилиш ва олдинга интилиш. Ҳар бир мавсум нимаси биландир олдинги мавсумга ўхшайди, лекин биз охирги 10 йил давомида қилган ишимизни давом эттирмоқдамиз.
Албатта, биз ўтган мавсумга қараганда кўпроқ нарсага эришмоқчимиз. Бироқ ҳар сафар старт олдидан нимага эришишимиз ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради City Xtra X ижтимоий тармоғида.
Фикрлар