
Гвардиола терма жамоани бошқаради
2016 йилдан бери “Манчестер Сити”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги келгуси режалари билан ўртоқлашди.
53 ёшли испаниялик мутахассис халқаро миқёсда фаолият олиб бориш учун терма жамоалардан бирини бошқаришни мўлжаллаяпти.
- Мен жаҳон чемпионатлари, Европа ва Америка кубокларида иштирок этишни истайман. Ҳар доим шу ҳақида ўйлаб юраман. Лекин бу кўп омилларга боғлиқ масала. Агар бу мақсадим амалга ошса, яхши. Агар ўхшамаса, бу ҳам яхшиликка, - деди Хосеп Гвардиола.
Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити” билан шартномасини 2027 йилнинг ярмигача узайтирган. Унинг қўл остида “шаҳарликлар” клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврини ўтказмоқда.
“Манчестер Сити” Гвардиола бошқарувида олти маротаба Англия чемпиони, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.
Фикрлар