Гвардиола шогирдидан воз кечди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунланганидан кейин шогирдларидан бири Бернарду Силвани қўйиб юборишга рози бўлди.

Tecno

Клуб раҳбарияти португалиялик футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Европа матбуотининг ёзишича, бу ўйинчи хизматига ПСЖ ва “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, “шаҳарликлар” моҳир ярим ҳимоячисини 85 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бунинг учун Бернарду Силва клуб раҳбариятига кетмоқчи эканини очиқ айтиши талаб этилади.

28 ёшли футболчининг ўзи “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес қўл остида тўп тепмоқчи. Шунга қарамай, ПСЖ Бернарду Силва учун охиригача курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!