Гвардиола “Мессининг ворисини” олиб келади

  • 5 апреля, 2023, 11:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини “Барселона”дан норози бўлиб юрган Ансу Фати билан кучайтирмоқчи.

Tecno

20 ёшли футболчи “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Икки йил олдин порлай бошлаган футболчига клуб раҳбарлари Мессининг вориси сифатида қарай бошлади ва унга 10-рақамни тақдим қилишди.

Бироқ, Ансу Фати икки марта оғир жароҳат олганидан кейин аввалги даражасига кўтарила олмади. Энди Хави Эрнандес унга етарлича ўйин амалиёти бераётгани йўқ.

Истеъдодли ҳужумкор футболчи Каталониядан кетишни режалаштирмоқда. “Шаҳарликлар” бундан фойдаланиб қолиши мумкин. Гарчи бадал пули бир миллиард евро қилиб белгиланган бўлса-да, “Барселона” уни анча арзонга қўйиб юборади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию