
Гвардиола кетганларни мақтади
“Манчестер Сити” ёзги трансферлар даврида бир неча ўйинчилар билан хайрлашди. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола кетганлар орасидан уч нафар футболчини алоҳида тилга олди.
- Энг аввало, мақтовга Эдерсон, Илкай Гюндоған ва Мануэль Аканжи лойиқ эканини алоҳида таъкидлашим керак. Уларсиз эришган ютуқларимиз бўлмас эди. Эдерсон клуб тарихидаги энг зўр ўнйилликка йўл очиб берди.
Гюндоған ва Аканжи менинг клуб учун энг зўр трансферларим бўлди. Бунга турли сабабларни келтиришим мумкин.
Мен уларнинг барига муваффақият тилайман. Эдерсон фаолиятига янгилик киритмоқчи бўлди, бизда эса, Жанлуижи Доннаруммани олиш имконияти юзага келди, - деди Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Аканжи Италия чемпионатидаги “Интер”га ижарага берилди. Эдерсон ва Гюндоған Туркия Суперлигаси грандлари – “Фенербаҳче” ва “Галатасарой”га йўл олди.
Фикрлар