Гвардиола: "Жамоамиз курашчан, фақат натижа етишмади”
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 9-турида "Астон Вилла"га қарши кечган (0:1) учрашувдан кейин жамоа ҳаракати ҳақида фикр билдирди.
"Мен жамоамиздан жуда мамнунман, чунки у ҳали ҳам жонли. Биз яхши ўйнадик. Бошқа қайси жамоа "Астон Вилла" меҳмонида шундай ўйин кўрсата оларди? Биз тўпни назорат қилдик, имкониятлар яратдик ва ўз дарвозамиз ёнида ҳам жуда эҳтиёткор бўлдик. "Астон Вилла Парк"да ҳар доим жуда қийин, аммо биз кучли рақибга қарши муносиб ўйнадик. Улар — мен ҳурмат қиладиган жамоа", — деди Гвардиола "City Xtra" нашрига.
Ҳозирги ҳолатда "шаҳарликлар" турнир жадвалида етакчи "Арсенал"дан 6 очкога орқада бормоқда ва 6-поғонада жойлашган.



Фикрлар