
Гвардиола: "Ҳусановнинг захирада ўтириши менга ёқмайди" (Тўлиқ матбуот анжумани)
Хабарингиз бор, кеча Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Англия кубогида "Кристал Пэлас"га 1:0 ҳисобига имкониятни бой берди. Ушбу учрашувдан сўнг испаниялик мутахассис асосан Клаудио Эчеверрининг захирадан майдонга тушгани ва бўлиб ўтган ўйин ҳақида гапирди. Шу билан бирга, захирада қолиб кетаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ва унинг бошқа жамоадошлари ҳақида ҳам қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Клаудио Эчеверрининг ўйинга қандай қўшилгани ҳақида:
"Тўғрисини айтганда, унинг ўйин услуби ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бу ёмон қарор эмас эди. Унинг кичик майдонларда учта имконияти бўлган эди! Мен уни машғулотларда кўрганим учун шундай хулосага келдим...
Қаранг, Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс бор, улар ҳар доим трибуна олдида (захирада) тўрт-бешта ўйин ўтказишади ва бу менга ёқмайди" - деди манчестерликлар мутахассиси.
Бундан ташқари, Гвардиола Клаудионинг нега захирадан тушганининг асосий сабабини ҳам тушунтириб берди:
"Мен буни биламан, чунки бу Англия кубоги ва у бошқа мусобақаларда ҳам иштирок этиши керак. Бироқ, у кичик майдонларда жуда яхши ўйнаяпти ва ҳаракат қилмоқда. Ўша дақиқаларда мен ўйинда нимадир бўлишини ҳис қилдим"
Жамоа устози бўлажак учрашувлар ҳақида қисқача гапирди:
"Олдимизда яна иккита ўйин бор, келаси мавсум учун муҳим мақсад, шунинг учун бугун дам олиб, машғулотлар ҳақида ўйлаб, кейин эса эртага сешанба кунги "Борнмут"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз зарур"
Асосий муаммоларининг ечимлари ҳақида:
"Менимча, сўнгги бир ой ичида биз бутун мавсум давомида ҳимояда ва гол уришдаги муаммоларимизни бартараф этдик... Жуда кўп гол ўтказиб юборган эдик. Аммо сўнгги даврда шунчалик барқарор бўлдикки, тўққизта ўйинда атиги бешта гол ўтказдик. Демак, биз барқарор ҳолатга келдик"
Ким пенальтини амалга оширишини сиз айтдингизми?
"Улар майдонда қарор қабул қилишди. Билмадим. Улар билан гаплашмадим, билмадим..."
Сўнгги икки беллашув ўртасидаги солиштирув:
"Биз "Саутемптон"га қарши ўйинга нисбатан яхшироқ ўйнадик, фаолроқ бўлдик, жуда кўп жиҳатлардан аъло даражада ҳаракат қилдик, кўплаб имкониятлар яратдик. Бироқ, гол ура олмадик ва шу сабабли ғалаба қозона олмадик" - дея ўз сўзларини якунланди жамоа бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги бор "Борнмут"га қарши Англия кубоги доирасидаги беллашувда иштирок этган эди. Ундан сўнг эса кетма-кет учрашувларни ўтказиб юбормоқда.
Маълумот ўрнида, ҳозирда "шаҳарликлар" Англия Премьер-лигасида 36 та учрашувдан сўнг 65 очко тўплаган ҳолда, 6-ўринни эгаллади. Агарда жамоа бу турдаги баҳсида муваффақиятга эришиб, 3 очкони қўлга киритса, 3-ўрингача кўтарилиши мумкин.
Фикрлар