Гвардиола Ҳусановнинг рақобатчисини устун қўя бошлади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клублар миқёсида “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилаётгани боис, sports.uz портали ушбу клубга оид янгилик, хабар ва маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилади.
“Манчестер Сити”да юз берган авлодлар алмашинувидан кейин жамоанинг ўнг қанот ҳимояси энг нозик нуқта сифатида кўрсатилаётган эди. Бу позицияда ўйнаб келган Кайл Уокер йил бошида жамоани тарк этганидан кейин унинг ўрнини Рико Льюис ва Матеуш нуньеш эгаллашга ҳаракат қилди.
Жорий мавсум бошида бу икки ўнг қанот ҳимоячисининг хатолари туфайли “Манчестер Сити” қимматли очколарни йўқотганидан кейин Хосеп Гвардиола ҳимоянинг ўнг қанотини асли марказий ҳимояси бўлган Абдуқодир Ҳусановга топширди.
21 ёшли ўзбек футболчиси бу позицияни Нуньеш ва Льюисдан том маънода тортиб олди. Экспертлар ҳимояланишдаги кўплаб хусусиятлар бўйича Ҳусанов рақобатчиларидан анча устун эканини эътироф этишди.
Бироқ Ҳусановнинг жароҳат олиб бир ойдан ортиқ вақт давомида сафдан чиққанидан Матеуш Нуньеш унумли фойдаланиб қолди. Бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳам бунга алоҳида эътибор қаратди.
- Матеуш Нуньеш ажойиб ўнг қанот ҳимоячиси бўла олишини кўрсатди. Аслида португалиялик футболчи жуда зўр жисмоний кўрсаткичларга эга бўлган таянч ярим ҳимоячи ҳисобланади. Энди у энг зўр қанот ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Биз бу ҳақда у билан жуда кўп гаплашяпмиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Жорий мавсумда Матеуш Нуньеш барча турнирларда тўққиз марта майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари ўз ҳисобига биттадан гол ва ассист ёздириб қўйишни ҳам уддалади.
Холанднинг шахсий ҳаётига аралашмайман!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистлар билан суҳбатда жамоа тўпурари Эрлинг Холанднинг YouTube-канал очгани ҳақидаги саволга жавоб беришига тўғри келди.
- Холанднинг каналини кузатиб боряпманми? Йўқ. Мен клубни ҳурмат қиламан. Шахсий ҳаётга аралашмайман. Ҳамма истаганини қилиши мумкин. Энг асосийси – клубни ҳурмат қилиш. Қолган масалаларда футболчиларнинг ихтиёри ўзида, - деди Хосеп Гвардиола.
Эрлинг Холанд Хосеп Гвардиола қўл остида жаҳоннинг энг зўр тўпурарлари қаторига қўшилди. 25 ёшли форвард “Манчестер Сити” ва Норвегия миллий терма жамоаси сафида охирг 14 та учрашувда рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол қилди.
Холанд Англия Премьер-лигасига келгунга қадар Норвегия, Австрия ва Германия чемпионатлари иштирок этиб, бу лигаларда ҳам мунтазам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келган.
Гвардиола футболда “янги қурол” қўллайдиган бўлди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола кейинги пайтда замонавий футболда натижага таъсир ўтказиши мумкин бўлган янги усул пайдо бўлганини айтиб, ундан “янги қурол” сифатида фойдаланмоқчи эканини эътироф этди.
Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишда тўпни рақиб жарима майдончаси ичига ёки бевосита дарвоза атрофига ташлаб бериш муҳим аҳамият касб этмоқда.
- Ён чизиқдан тўпни узоқ масофага ташлаб беришнинг аҳамияти ошяпти. Биз ҳам қўлида кучи бор, кўнг елкали, тўпни узоққа – жарима майдончаси ичига отиб берадиган ўйинчи олишимизга тўғри келади.
Ҳозир буни эплайдиган ўйинчимиз йўқ. Илгари Кайл Уокер бор эди, лекин унинг бу маҳоратини фойдаланмас эдик.
Бу тенденция кўп клуларда бор. Бу худди бурчак зарбасидек гап, уни бартараф этиш осон эмас. Айни пайтда “Брентфорд”, “Тоттенхэм” ва “Арсенал” шундай ўйнаяпти. Бу менга ёқиш-ёқмаслиги муҳим эмас. Бу янги “қурол” ва биз бунга кўникишимиз керак, - деди Хосеп Гвардиола.
Ҳусанов ҳақидаги хушхабарга қандай реакция қилди?
Силва “Манчестер Сити”нинг энг ишончли ҳимоячиси кимлигини айтди
Ҳусанов ҳақида сўнгги маълумот!
Жароҳати жиддий эмаслиги айтилган Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Каннаваро Ўзбекистон термасини бошқараётганига эътироз бўлди! Фанатлар бошқа фикрда
Мбаппе Шомуродовнинг ўйинларини кузатяптими?



Фикрлар