Гвардиола: "Биз қадамма-қадам такомиллашиб борамиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг бугунги ҳолати ҳақида гапирди. Яқинда "шаҳарликлар" сафарда "Арсенал"га қарши ўйинда (1:1) дуранг қайд этишган ва ортиқча ёпиқ ўйин кўрсатгани учун танқид қилинган эди.
"Биз қадамма-қадам такомиллашиб борамиз. "Манчестер Юнайтед" ва "Наполи"га қарши ўйинларда кўп нарса ёқди, "Арсенал" эса – бошқа ҳолат. Менинг жамоаларим олдин ҳам шундай ўйнаган, аммо унчалик муваффақиятли чиқмаган. Бу эса келажак учун ижобий таъсир қилади, деб ўйлайман", – дея жавоб берди испаниялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Манчестер Сити" Лига кубоги баҳсида "Хаддерсфилд"га қарши майдонга тушади.



Фикрлар