Гринвуднинг МЮдан кўнгли қолган

  • 28 февраль, 2024, 22:58
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Хетафе"да ижара асосида тўп тепаётган Мейсон Гринвуд "Манчестер Юнайтед"га қайтиш ниятида эмас. 

"The Athletic" хабарига кўра, Гринвуд зўравонликда айблангани ортидан етарлича қўллаб-қувватланмаган ва кейинчалик айбловлар бекор қилинган. Қолаверса, ижара асосида ўйнаётган ярим ҳимоячи Премьер-лигага қайтгач, босим ва текширувларга дуч келишига ишониб, Ла Лигада қолишни афзал кўради.

22 ёшли англиялик футболчига "Барселона" ва "Атлетико" каби клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. У жорий мавсум 22 учрашувда майдонга тушиб, 5 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!