Гиу: "Барселона"да ҳеч ким менга асосий таркибдан жой олишимга кафолат бермаган"

  • 04 Sep 17:20
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

2024 йилнинг ёзида "Челси"га ўтган "Барселона" тарбияланувчиси Марк Гиу Каталония клубини тарк этиши ҳақида гапирди.

Tecno

"Барса"ни тарк этганимдан афсусланмайман. Бу менинг фаолиятим учун энг яхши қарор бўлишини ўйлаганим учун кетдим. Бу қийин қарор эди, аммо "Барселона"да ҳужумчилар кўп эди, шунинг учун ҳеч ким менинг асосий таркибга киришимга кафолат бермади", - деди Гиу RAC1'нинг "Ту Diràs" дастурида.

"Барселона"нинг асосий жамоаси сафида Гиу еттита учрашувда қатнашиб, иккита гол муаллифига айланди. "Челси" либосида у 16 та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Бу оралиқда у рақиблар дарвозасига  6 мартта йўл топишга муваффақ бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!