Гиорги Никабадзе "Навбаҳор"нинг "Пахтакор"га қарши ўйини олдидан қандай фикрда?

  • 07 Nov 22:02
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 33 ёшли грузиялик тажрибали ҳужумчиси Гиорги Никабадзе бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Tecno

- Бўлажак рақибимиз “Пахтакор” “Навбаҳор” сингари жорий мавсумда ўз олдига қўйган мақсадига эриша олмаган бўлса-да, жамоамизда ҳам, тошкентликларда ҳам совриндорлар сафидан ўрин олиш имконияти сақланиб қолган. 

Бундан ташқари, “Пахтакор” “Навбаҳор” учун принципиал ракқиб ҳисобланади ва мазкур беллашувнинг доимгидек, кескин курашлар остида ҳамда шиддатли тарзда кечиши эҳтимоли юқори. Биз ҳам бўлажак баҳсда майдонга ўзгача руҳ ҳамда иштиёқда тушиб, ғалаба қозониш ва мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.  Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз, - деди Гиорги Никабадзе.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Qaxramonjon
07/11/2024 22:41
Навбахорга факат омад ёр булсин деб Судьялардан халолликни тилаб коламиз