
Германияда Леся Цуренкони омади келмади
Украиналик теннисчи Леся Цуренко Штутгарт шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган халқаро турнирдаги иштирокини илк босқичда якунлади.
Леся мазкур даврада мезбонлари вакили Лаура Зигемундга қарши куч синашиб, ҳар иккала сетда бир хил 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа иккинчи даврага йўл олган Лаура "Porsche Tennis Grand Prix" мусобақасининг иккинчи даврасида латвиялик Анастасия Севастовага қарши кортга чиқади.
Фикрлар