Гапга кўнмасанг, келган жойингга кетасан!

  • 03 Jun 08:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида иштирок этадиган “Челси” ижара асосида жамоа шарафини ҳимоя қилган Жейдон Санчони тўлиқ трансфер қилмоқчи.

Tecno

Айни пайтда “аристократлар” 25 ёшли юлдуз билан шахсий шартнома бўйича келишиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Жейдон Санчога Лондон суперклуби таклиф қилаётган хизмат ҳақи миқдори тўғри келмаяпти. Агар томонлар қисқа фурсатда ўзаро бир тўхтамга кела олмаса, “Челси” ярим ҳимоячини келган жамоаси – “Манчестер Юнайтед”га қайтариб юборади.

Жейдон Санчо аслида “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал ўйинчи сифатида “Боруссия Дортмунд”да порлаган.

“Манчестер Юнайтед” 2021 йили уни 85 миллион еврога трансфер қилган эди. Жамоасини ўзгартирган Санчонинг ўйин сифатида пасайиб кетди. Қоларверса, мураббий штаби вакиллари билан келиша олмай қолган юлдуз охирги икки мавсумни бошқа жамоаларда ижарада ўтказди.

Comments

You must be logged in to commet!