Футзал. Эртага Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланади

  • 21 июня, 2023, 15:02
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эртага 22 июнь куни футзал бўйича 2024 йилги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади.

Tecno

Қуръа ташлаш маросимида жамоалар саккизта гуруҳга бўлинади. Мазкур босқичда жами 31 та жамоа иштирок этади (охирги гуруҳга 3 та жамоа жойлашади). Гуруҳ ғолиблари ва энг яхши иккинчи ўринни эгаллаган еттита жамоа мусобақанинг финал босқичига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи 2023 йилнинг октябр ойида ўтказилади. Ўзбекистон жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимизда бўлиб ўтади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию