Формула-1. Ландо Норрис 2 очко фарқ билан Верстаппенни ортда қолдириб, Жаҳон Чемпионига айланди!

CHERY AUTO

"Макларен" жамоасининг британиялик пойгачиси Ландо Норрис якшанба куни бўлиб ўтган Абу-Даби Гран-присида фаолиятида илк бор Формула-1 чемпионлигини қўлга киритди.

Tecno

Пойгада "Ред Булл" етакчиси Макс Верстаппен биринчи, "Макларен" пойгачиси Оскар Пиастри иккинчи, унинг шериги Норрис учинчи ўринни эгаллади.

Умумий ҳисобда Норрис Верстаппендан икки очко (421) фарқи билан мавсум ғолиби бўлди (423). Пиастри 410 очко тўплади.

Конструкторлар кубоги ҳам "Макларен" жамоасига насиб этди.

15 йил ичида биринчи марта мавсумнинг сўнгги пойгасида бир вақтнинг ўзида учта пойгачи чемпионликка даъвогарлик қилди: Норрис, Пиастри ва Верстаппен. Нидерландиялик ҳайдовчи Норрис ва Пиастри Лас-Вегас Гран-присидан кейин сирпаниш планкасининг ҳаддан ташқари емирилгани учун дисквалификация қилинганлиги сабабли "оловранглилар" билан орадаги фарқни яхшигини қисқартиришга эришган эди.

Чемпионлик учун учта даъвогар билан худди шундай вазият 2010 йилда Себастян Веттель, Фернандо Алонсо ва Марк Уэббер ўртасида содир бўлган. Ўшанда Веттель ғалаба қозонган ва энг ёш жаҳон чемпионига айланган эди.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!