Флик танлаган суперюлдуз “Барса”да янги даврни бошлаб беради

  • 18 ноябрь, 06:37
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” муҳим трансферни режалаштирмоқда ва у янги даврни бошлаб берадиган ҳужумчи бўлади.

Tecno

Каталонияликлар “Бавария”нинг англиялик форварди Ҳарри Кейнни 37 ёшли ҳужумчи  Роберт Левандовскининг ўрнини босиш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда.

“Барселона” Ханс-Дтер Флик орқали амалга ошираётган ҳозирги лойиҳасини мустаҳкамлашни мақсад қилган ва кўп гол ура оладиган ҳужумчи масаласини ҳал қилиши талаб этилади.

Клуб ёзги трансферлар даврида жамоага таклиф этиладиган ўйинчилар рўйхатининг энг юқори қисмига Ҳарри Кейн номини ёзиб қўйди.

Клуб спорт директори Деку Кейн трансферини амалга ошириш ҳаракатини бошлаш учун клуб президенти Жоан Лапортадан рухсат олди. 32 ёшли тўпурарнинг “Бавария” билан шартномасида уни 2026 йилнинг ёзида 65 миллион еврога олиш имконини берадиган банд кучга кириши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!