
Флик "Севилья"га қарши ўйинда "қовун туширган" футболчи билан индивидуал шуғулланади
"Барселона" "Севилья"га қарши сўнгги ўйинда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бпош мураббий Ҳанс-Дитер Флик биринчи бўлимда ўз футболчиларининг ҳаракатларидан норози бўлди, шунинг учун танаффусда у икки ҳимоячи Жерар Мартин ва Рональд Араухони алмаштирди. Диарио AS хабарига кўра, иккала алмаштириш ҳам "интизомий жазо" бўлган. Учрашувда вазиятни ўзгартиришнинг иложи бўлмади ва иккинчи бўлимда "Барселона" яна икки марта гол ўтказиб юборди, аммо бошқа гол ура олмади.
Қайд этилишича, Флик баъзи футболчилар, жумладан, Араухо билан уларнинг ўйинини яхшилаш учун индивидуал машғулотлар ўтказади.
"Барселона" Ла Лига 8-туридан кейин турнир жадвалида "Реал"дан 2 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.
Фикрлар