
Флик: "Ғалаба биз учун жуда муҳим эди" (Матбуот анжумани)
"Барселона" Ла Лиганинг 31-турида "Леганес" устидан минимал ҳисобда – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бугун биз учун жуда оғир ўйин бўлди. Аммо ушбу учрашувда ғалаба қозониш биз учун жуда муҳим эди. Жамоам сўнгги ҳафталар ва ойларда эришган натижалари билан фахрланаман.
Рафиньянинг ҳар икки йўналишдаги фаоллиги ҳақида.
Флик Рафиньянинг ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда самарали ҳаракат қилганини қайд этди.
Энг муҳими — фидокорлик. Футбол бу фақат ҳужум ёки фақат ҳимоя эмас. Унда ҳар икки жиҳатда ҳам меҳнат қилиш керак.
Жароҳатлар: Бальде ва Гарсиянинг аҳволи
Фликнинг сўзларига кўра, Эрик Гарсия билан барчаси жойида, аммо Бальде билан боғлиқ ҳолат жиддийроқ кўринади.
"Эрикнинг аҳволи яхши бўлиши мумкин, лекин Бальдеда муаммо бордай. Яна бироз кутишимизга тўғри келади — эртага текширув натижалари маълум бўлади.
Учрашувдан кейин Флик майсалар сифатини ҳам тилга олди.
Танаффусда Ламин Ямал билан гаплашдим, у ҳам майса баланд эканини айтди. Лекин бу муҳим эмас. Бизда уч очко бор ва бу энг асосийси" – дея якунлади германиялик мутахассис.
Фикрлар