
Флик: "Бу ёмон натижа эмаслиги сабаб. жамоамдан фахрланаман"
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақида фикр билдириб ўтди. Унинг таъкидлашича, "Бетис"га қарши 1:1 ҳисобидаги дурангга қарамай, жамоа яхши кайфиятда ва ўйинга тайёр ҳолда эканини кўрсатмоқда.
— Ўйлайманки, биз чарчоқ билан яхши курашмоқдамиз. Жамоа яхши формада, барчаси жойида. Биз яхши ҳолатдамиз. Машғулотлардаги юклама юқори эмас, тез тикланишга эътибор беряпмиз.
Жисмоний тайёргарлик билан бирга ментал жиҳатдан ҳам шай бўлиш муҳим. Ўйинчилар доим тўлиқ эътиборда бўлишлари шарт. Мен уларга айтдим: иккинчи таймдан мамнунман. Биз 100 фоиз кучимиз билан ҳаракат қилдик. Бу очкони қўлга киритиш учун қаттиқ меҳнат қилдик. Ва бу ёмон натижа эмас. Мен жамоамдан фахрланаман, – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "кўк-анорранглилар" мураббийи.
Маълумот ўрнида, германиялик мутахассис бошчилигидаги каталонияликлар навбатдаги учрашувини 9 апрелдан 10 апрелга ўтар кечаси соат 00:00 да "Боруссия Дортмунд"га қарши ўтказади.
Фикрлар