
Флик "Барселона" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволларга жавоб бермади
Яқинда Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан шартномани 2027 йилгача узайтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо мураббий бу масалада аниқ гапирмади.
— Келаси мавсумда ҳам жамоани бошқаришимни ўйлайман. Менинг амалдаги шартномам 2026 йилгача. Илгари ҳам айтганман: бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиламан, ҳаммаси ёқади. Лекин ҳозир бу ҳақда ўйлаш пайти эмас.
— Ҳозирги вазифамиз — мақсадларга эришиш ва жамоага тўлиқ эътибор қаратиш, – дея сўзини якунлади немис мутахассиси.
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" эртага Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида Миланнинг "Интер" клуби билан куч синашади.
Фикрлар