Финал олдидан "Барселона" мухлислари учун хушхабар!

  • 25 Apr 14:47
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Марк-Андре тер Штеген "Барселона"нинг Испания кубоги финали учун қайдномасидан жой олди. 

Каталония клуби дарвозабони тиззасидан олган жароҳати боис сентябрь ойи бошидан буён майдонга тушмаётганди. У операция қилиниб, март ойи аввалида жамоавий машғулотларга қайтганди. 

Жорий мавсумда 32 ёшли футболчи Ла Лига доирасида 6 та беллашувда майдонга тушган. 

Испания кубоги финали доирасида "Барселона" "Реал"га қарши майдонга тушади. Учрашув 26 апрель куни Севилья шаҳрида ўтказилади. 

 

Comments

You must be logged in to commet!