Фигу Беллингемнинг "Реал"да кўрсатаётган ўйинлари ҳақида гапирди

  • 15 сентябрь, 2023, 15:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу англиялик Жуд Беллингемнинг "қироллик клуби"даги фаолиятини ижобий баҳолади.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ярим ҳимоячи Испания Ла Лигасининг дастлабки тўрт турида 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

“Беллингем жуда кучли бошлади ва “Реал”га тезда мослашди. Ёш бўлишига қарамай, у аллақачон сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири, бу шубҳасиз. Буларнинг барчаси у кўрсатаётган истеъдод ва хулқ-атвор туфайли", - дея Фигунинг сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Xtra.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Беллингемни ўтган ёзда Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 103 миллион евро товон пули эвазига харид қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!