
Фернандеш Куньянинг жамоага мослашишини изоҳлади
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш жамоанинг янги футболчиси Матеус Кунья ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳаммамиз биламиз, бразилияликларнинг аксарияти шовқин-сурон ва шодмон болалар. Матеус ҳам ана шундай – у жуда кулгили. Жамоа билан дарров тил топишди. Энди биз учун унинг формага кириши муҳим. Жамоа аъзолари ўртасида ўзаро тушунишни шакллантиришимиз лозим, шундагина таркиб тўлиқ салоҳиятини намоён эта олади" – деди "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида дубль муаллифи Бруну Фернандеш.
Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" Матеус Кунья учун тахминан 74 миллион евро тўлаган. Бразилиялик ҳужумчи жорий ёзда "Вулверхэмптон"дан "қизил иблислар" сафини тўлдирган эди. У "Вест Хэм"га қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида (2:1) асосий таркибда майдонга тушиб, жамоага ғалаба қозонишда ёрдам берди.
Фикрлар