
Фернандеш "Ан-Наср" унга қизиқиш билдирганидан сўнг МЮдаги келажагига ойдинлик киритди
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандешнинг келажаги яна мухлислар эътибор марказида. Яқинда "Ан-Наср" клуби португалиялик ярим ҳимоячини ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бироқ журналист Бен Жейкобс маълумотларига кўра, 30 ёшли футболчининг режалари ўзгармаган — у МЮда қолишни истайди ва на Саудия Арабистонига, на бошқа клубларга ўтиш нияти йўқ.
Бруну камида яна бир мавсум "қизил иблислар" сафида ўйнашни режалаштирмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача тузилган бўлиб, унда яна бир йилга автоматик узайтириш имкони ҳам мавжуд.
Comments