Фердинанд: "Рэшфорд барчани ҳайратда қолдиради"

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд манкунианликлар ҳужумчиси Маркус Рэшфорднинг "Барселона"га ўтишига ўз муносабатини билдирди.

- Маркус бу жамоада бошқа ҳужумчилар билан янги нарсаларни синаб кўриши лозим. Бунинг учун унда барча имкониятлар бор. Ишончим комилки, у барчани ҳайратда қолдира олади, - дея Фердинанднинг сўзларини келтиради "Sport.es" нашри.

Шунингдек, собиқ ҳимоячи Рэшфорд Ханс-Дитер Флик жамоасининг ўйин услубига мос келишини таъкидлади. Ўтган мавсумни вингер "Манчестер Юнайтед"да бошлаган бўлса-да, қишда "Астон Вилла"га ижарага берилди. Ўтган мавсумда Рэшфорд 41 та ўйинда 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!