Файзуллаевнинг ЦСКА штабига қачон қайтиши маълум бўлди

  • 31 Jul 17:38
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

ЦСКА коммуникациялар директори Кирилл Брейдо "армиячилар" ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 1 август куни Париждаги Олимпиададан Москва клубига қайтишини айтди.

Tecno

- Аббос эртага Москвада бўлади, - деб Брейдо сўзларидан иқтибос келтирмоқда "РИА Новости Спорт" нашри.

Россия Премьер-лигасининг 2023/2024 йилги мавсумида 20 ёшли Аббосбек Файзуллаев 22 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Россия кубогида 10 ўйин, битта гол ва иккита голли узатмага эга. Ёш футболчининг ЦСКА билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган ва уни яна 12 ойга узайтириш имконияти мавжуд. Нуфузли Трансфермаркт интернет портали ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг нархини 6 миллион еврога баҳолаган.

Comments

You must be logged in to commet!
Шухрат Хусаинов
31/07/2024 17:53
Москваликлар нима дейишетибди