
Файзуллаев узр сўраб чиқди!
Россия Премьер-лигасида 29-турнинг энг муросасиз учрашувларидан бири Москвада “Локомотив” ҳамда ЦСКА футболчилари иштирокида бўлди.
Ўйин “темирйўлчилар” учун ўта муваффақиятли бошланди. Мезбонлар ҳужумчиси Дмитрий Воробьёв ўнинчи дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
21-дақиқада “армиячилар” вакили Кристиян Бистрович жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Хорватиялик легионер ўрнини эгаллаган Аббосбек Файзуллаев дарров “қовун туширди”. Ҳужумкор футболчимиз ҳимояга ёрдамга келди, тўпни жарима майдончаси ичидаги жамоадошига узатмоқчи бўлди. Бироқ Аббоснинг пасини Дмитрий Воробьёв эгаллаб олиб, аниқ зарба билан иккинчи голини урди.
Беллашувнинг қолган дақиқаларида Марко Николич шогирдлари анча фаол ўйнади. “Армиячилар” иккинчи бўлимда Сауль Гуарирапа ва Матвей Кислякнинг голллари эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.
Учрашувни 2:2 ҳисобда якунлаган ЦСКА очколари сонини 56 тага етказиб, учинчи ўриндаги жойини сақлаб қолди. Бироқ Файзуллаев жамоасига очколар ҳисобида “Динамо Москва” етиб олди ва бронза медаль тақдири сўнгги турда аниқланади.
Таъкидлаш жоизки, Аббосбек Файзуллаев “Локомотив”га қарши баҳсдаги ҳаракатлари учун ЦСКА мухлислари томонидан кескин танқидга учради. Россиядаги манба – sport24.ru нашрининг ёзишича, мухлислар Аббос ҳақида қуйидагича муносабат билдирган:
“Файзуллаевни ромб услубида ўйнатишнинг нима кераги бор? Аббос бунақа ўйинга мос келмайди. Шунисини ҳеч тушунмаяпман”.
“Файзуллаев анчадан бери ўз ўйинини кўрсата олмаяпти. Умуман фойдаси тегмай қўйди. Аввалги ўткир ҳужумлар йўқ, тўпни ё орқага узатади, ёки йўқотади”.
“Янги ўйин схемаси унга тўғри келмади, энди Файзуллаевни ёзда сотиб юбориш керак”.
“Файзуллаев нега бошланғич таркибдан чиқиб кетганини энди тушунса бўлади”.
“Аббосни нарх тушиб кетмасдан қўйиб юбориш керак”.
Аббосбек Файзуллаевнинг ўзи “Локомотив” билан учрашувда юз берган вазиятга муносабат билдиришни лозим топди.
- Мухлисларимиз олдида иккинчи голга сабаб бўлган хато учун уўр сўрайман. Бор масъулиятни зиммамга оламан. Кейинги учрашувларда жамоага ёрдам бераман, - деб ёзди Аббосбек Файзуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ҳа, хато қилмайдиган футболчи бўлмайди. Муҳими, бундан тўғри хулоса чиқариш ва вазиятни имкон қадар тезроқ ўнглаш лозим.
Аббосбек Файзуллаев ҳам тез орада яна юқори савияда ўйнай бошлашига ишонамиз. Зеро, иқтидор мана шундай мураккаб вазиятларда тобланади.
Манчестерликлар: Ҳусановни соғиндик...
Роналду Шомуродов жамоасидагилар билан ҳеч қачон футболка алмаштирмайди!
Шомуродов жамоасини машҳур мураббий бошқаришга рози бўлди
Шомуродовга экспертлар неччи балл қўйди?
Бу юлдуз келса, Ҳусановга “Сити”да аниқ “нон” қолмайди!
Раньери ва Шомуродов А Серияни даҳшатга солмоқда
Шомуродов “Рома”нинг “топ-5”даги тарихий рекордини таъминлаб берди!
Фикрлар