Файзуллаев ЦСКАдан кетганининг асл сабаби ошкор бўлди

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг фаолиятида жиддий ўзгариш ва янгилик рўй берди.

Tecno

21 ёшли легионеримиз Россия футболидаги икки йиллик фаолиятини муваффақиятли якунлаб, Евопада жадал ривожланиб бораётган, номдор футбол юлдузлари ва машҳур мураббийларни жалб этиб келаётган Туркия Суперлигасига йўл олди.

Энди ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Туркия чемпионатини алоҳида қизиқиш билан кузатиб боради. Чунки юқори ўринлар учун курашаётган “Истанбул Башакшеҳир” таркибига Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродовни қўшиб олди.

Айни пайтда Россия оммавий ахборот воситалари Файзуллаев трансфери расмий тасдиқлангани муносабати билан футбол экспертлари фикр-мулоҳазаларини ўрганмоқда. Sports.uz портали мутахассисларнинг Аббосбек трансферига оид қарашларини мухлислар эътиборига ҳавола этади.

Алексей Гасилин, “Зенит” собиқ футболчиси:

Ўтган мавсумда Файзуллаев нисбатан кам ўйнади ва ротация ўйинчисига айланиб қолди. Аббосни Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси, деб эълон қилишди. У яхши ўйинчи, ўзида барча сифатларни жамлаган.

Файзуллаев жуда яхши таклиф олди, балки унга майдонда 90 дақиқа ўйнашини кафолатлашгандир ҳам. Чунки у ўйнашни истайди.

ЦСКА бу трансфердан яхшигина даромад олди, улар пул ишлашни билади.

Аббос ЦСКАда кам ўйнаётган эди, Туркия чемпионатида кўпроқ тўп тепиш орқали жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш имконига эга бўлади.

Евгений Алдонин, ЦСКА собиқ футболчиси:

Файзуллаевнинг кетгани ЦСКА учун катта йўқотишми? Умуман олганда, айни пайтда бундай бўлмаса керак. “Армиячилар” жуда яхши савдони амалга оширди. Чунки Файзуллаев асосий таркибдаги жойини бой бераётган эди. Унга янги клубида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Аббоснинг шартномаси тугаётганини инобатга олсак, у келаси ёз бепул кетиб қолиши ҳам мумкин эди. Ҳозир эса, бу ўйинчи учун жуда яхши маблағ беришди.

Файзуллаев “армиячилар” клубида ўзини ҳар томонлама яхши кўрсата олди, чунки ҳамма нарсани жуда яхши тушуниб турганди. Ҳозир ЦСКА Россия паспортига эга ёш ўйинчиларга ишонч билдиришга қарор қилган.

Transfermarkt порталида “Истанбул Башакшеҳир” ўзбек футболчиси учун 7,5 миллион евро тўлагани қайд этилди. Шартнома беш йилга тузилган. Айрим нуфузли манбалар Файзуллаевнинг натижаларига қараб, трансфер суммасига 2,5 миллион еврогача бонус қўшилиши мумкинлигини ёзмоқда. Шунингдек, 21 ёшли футболчига бир мавсум учун бир миллион евро маош ажратилгани ҳам айтилди.

“Башакшеҳир” устози муҳим ўйин олдидан Шомуродов ва ўзбеклар ҳақида нималар деди?

Файзуллаев кетганидан хурсандмиз

Энди битта Шомуродов етишмаяпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rest Lover
01/08/2025 00:54
Yaxshiyam Abbos TsSKA dan ketibdi. Keladigan yili ular faqat rossiyaliklarni o'ynatmoqchi bo'lgan ekan. Aks holda, keyingi yili Abbos faqat kutish bilan o'tkazishi mumkin ekan