Фаолиятини якунлаганига 8 йил бўлган Адриано хайрлашув учрашувини ўтказмоқчи

  • 21 Sep 23:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Фаолиятини амалда якунлаганидан саккиз йил ўтиб бразилиялик Адриано хайрлашув учрашувини ўтказишга қарор қилди.

Tecno

Ўз даврининг етакчи ҳужумчиларидан бўлган Адриано фаолиятининг энг яхши даврини ўтказган "Интер" раҳбариятини бундай ташаббусга кўндирмоқчи. "Интер"нинг хайрлашув учрашувидаги рақиби Бразилиянинг "Фламенго" жамоаси бўлади ва ўйин 42 ёшли Адриано режалаштирганидек, машҳур "Маракана" стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувнинг тахминий санаси жорий йилнинг 15 декабрь бўлиши айтилмоқда. Адриано ушбу баҳсда иккала жамоа либосида биттадан тайм ўтказади.

"Фаолиятимни бир неча йил олдин якунлаган бўлсам ҳам, бу ўйин менга керак", - деди футболчи Globo Esporte нашрига берган интервьюсида.

Comments

You must be logged in to commet!