Европа грандлари "Фиорентина" футболчиси учун кураш бошлашди

  • 17 март, 2020, 14:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Гаэтано Кастровилли Европа грандларининг эътибор марказига тушди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, ёзда 23 ёшли италиялик футболчи учун "Ювентус", "Интер", "Наполи" ва "Боруссия" Дортмунд клублари кураш олиб боришади. “Бинафшаранглилар” эса ўзининг етакчи футболчиларидан бирини 40 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Кастровилли жорий мавсум “Фиорентина” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 25 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!