"Эвертон" "Юве" форвардини харид қилмоқда. Трансфер 30 млн еврога бахоланмоқда

CHERY AUTO

"Ювентус" хужумчиси Мойзе Кин "Эвертон" клубига кўчиб ўтишга яқин турибди.

Tecno

19 ёшли футболчининг трансфери инглизлар учун 30 млн еврога тушади. Бу қўшимча бонуслар билан 40 млн гача кўтарилиши мумкин.

Маълум бўлишича, форвард эртага Англияда тиббий кўрикдан ўтади.

"Ювентус" футболчини қайтиб олиш шарти билан қўйиб юборади.

Шартномада келтирилган шартларга кўра, Кин Лондон клубида йилига 3 млн евро маош олади.

2018/19 йилги мавсумда, форвард "А" серияда 13 та учрашув ўтказиб, 6 та гол урди ва битта голли узатма ҳам бажарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!