
Шанхай "портлади"!
Ҳозиргина Хитойнинг Шанхай шаҳридаги "UFC Fight Night 272" турнири ўз ниҳоясига етди. Қуйида барча жангларнинг натижаси билан танишишингиз мумкин.
Прелим кард:
Уран Сатыбалдиев 1-раунддаёқ Дияр Нургожай устидан сабмишн орқали ғалаба қозонди;
Су Ён Ю ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (29-28, 29-28, 29-28) Сяо Лунни мағлуб этди;
Чжа Йи 1-раунддаёқ Уэстин Уилсонни нокаутга учратди;
Кайл Дакас 1-раундда Мишель Перейрани техник нокаут эвазига енгди;
Чжу Жун ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (30-27, 29-28, 29-28) Остин Хаббарддан устун келди;
Чарльз Жонсон 2-раундда Лонир Каванани нокаутга учратди;
Годж Янг ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (30-27, 29-28, 29-28) Махешат Хайсаерни мағлуб этди;
Асосий кард:
Нуражы Тайлак 1-раундда Кифер Кросби устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозонди;
Су Мудаэрцзи очколар эвазига (30-27, 30-27, 30-27) Кевин Борхасни таслим қилди;
Сергей Павлович ҳакамларнинг якдил қарори билан (30-27, 29-28, 29-28) Вальдо Кортес-Акостадан устун келди;
Алджамейн Стерлинг очколар эвазига (50-45, 50-45, 50-45) Брайан Ортега устидан зафар қучди;
Жонни Уокер 2-раундда Миньян Чжанни техник нокаутга учратди.
Фикрлар