Эрон терма жамоаси Туркманистонни енгиб, Ўзбекистондан гуруҳ пешқадамлигини қайтариб олди

  • 21 Mar 23:13
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"ЖЧ-2026" ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичидан ўрин олган Эрон - Туркманистон баҳси бўлиб ўтди ва учрашув форсларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Tecno

Ҳусайн Канони дубль қайд этган бўлса, Сардор Азмун, Муҳаммад Моҳеби ва Омид Нурафкан ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, Галеной шогирдлари "Е" гуруҳида яна пешқадамга айланиб олди. Бироз аввал Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконгни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Comments

You must be logged in to commet!