Эрон футболчиси: "Финалда Миср билан ўйнаймиз, деб ўйлаган эдик. Лекин Ўзбекистон ҳам ..."
Хабарингиз бор, бугун Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоамиз халқаро ўртоқлик турнирининг финал учрашувида Эронга қарши майдонга тушади. Ушбу тўқнашувдан аввал Эрон футболчиси Муҳаммад Маҳдий Моҳеби финал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аллоҳга шукур, финалга чиқдик.
Ҳамма биз Миср билан ўйнаймиз деб ўйлаганди, лекин Ўзбекистон ҳам финалга лойиқ эди. Умид қиламанки, CАФА турнирида бўлган воқеа такрорланмайди — у фақат бир ҳодиса эди. Эсингизда бўлса, сўнгги учрашувнинг бешинчи дақиқасидаёқ қизил карточка олган эдик ва ўйлайманки бу сафар чемпионликни қўлга киритиб, мақсадимизга эришамиз.
Мен икки ой жароҳат сабаб ўйнай олмадим ва кўпчилик бундан хабардор эмас эди. Худога шукур, ўша давр ўтиб кетди, ҳозир эса жисмоний ҳолатим жуда яхши ва яна жамоага қўшила олдим.
Шунингдек, Амир Хон ва унинг жамоасига менга бўлган ишончи учун раҳмат айтмоқчиман. Умид қиламанки, бу ишончни ўйинларим орқали оқлай оламан. Уларнинг илиқ сўзлари жуда муҳим. Ишончни ўйинларим билан жавоб беришни хоҳлайман.
Жароҳат олган вақтимда ҳам қўшимча ва интенсив машғулотлар билан тайёрландим. Ушбу учрашувдан олдин яхши машғулотлар ўтказдим ва ўйнашга ҳамда ўз ҳолатимни сақлашга муваффақ бўлдим.
Асосий нарса шуки, Амирхон тўлиқ таркиб билан ўйнаяпти.
Албатта, кўплаб футболчилар ҳозир йўқ: Сардор Азмун, Меҳди Тареми ва Алиризо Жаҳонбахш.
Уларнинг барчаси қайтганда, майдондаги ўйин албатта яхшиланади. Умид қиламанки, миллий жамоанинг футболчилари яна жароҳат олмайди", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди.



Фикрлар