
Эрик Дайер ёзда "Бавария"ни тарк этади
Эрик Дайер жорий мавсум якунланганидан кейин "Бавария"ни тарк этади. Бу ҳақда клуб спорт директори Кристоф Фройнд маълум қилди.
"Дайер бизга янги меҳнат шартномасини имзоламаслигини маълум қилди. У "Бавария"ни тарк этади. "Биз унинг қарорини ҳурмат билан қабул қиламиз", - дея Фройнднинг сўзларини келтирди инсайдер Фабрицио Романо.
Олдинроқ матбуотда англиялик футболчи фаолиятини "Монако"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Жорий мавсумда ҳимоячи "қизиллар"нинг 25 ўйинида иштирок этиб, иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар