Энтони Жошуанинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

  • 05 Sep 20:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида фаолият юритадиган британиялик Энтони Жошуанинг болгариялик Кубрат Пулевга қарши жанг санаси маълум бўлди. 

Tecno

Уларнинг ўзаро қарама-қаршилиги 12 декабрь куни Лондон шаҳрида жойлашган О2 аренасида бўлиб ўтади. Жошуа (23-1, 21 КО) сўнгги жангини 2019 йил 12 июлда мексикалик Энди Руисга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Пулев (28-1, 14 КО) ҳам аввалги йили Райделл Букерни мағлуб этган эди. 

Жошуа WBA, IBF, WBO ҳамда IBO чемпионлик камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур тўқнашув эса ҳимоя жанги ҳисобланади. 

Comments

You must be logged in to commet!