Енгилмас жамоа Роналдуни Европага қайтаряпти

  • 23 May 21:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келаси мавсумни Европада бошлаши  мумкин.

Tecno

Германиянинг  Bild нашри тарқатган хабарга кўра, Бундеслигани мағлубиятсиз якунлаб, ўз тарихида илк бор чемпионликка сазовор бўлган “Байер” 39 ёшли юлдузга ўз таркибидан жой беришга тайёр.

Айрим маълумотларга кўра, бу трансфер ташаббускори “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсо экан. У ўз жамоасини Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирокини бу турнирда энг кўп гол урган Роналду ёрдамида таъминламоқчи.

Хаби Алонсо Криштианунинг имкониятларини яхши билади ва у билан дўстона муносабатга эга. Алонсо Роналду билан 2009-2015 йиллар давомида “Реал”да бирга ўйнаган.

Вазиятни кузатиб бораётган айрим мутахассислар Криштиану Роналду яна Чемпионлар лигасида ўйнаш учун “Байер” таклифини қабул қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
24/05/2024 01:06
Ажойиб боларди лекин, Рози болармикин Роналду?