Енгил атлетикачиларимиз Баҳрайнга жўнаб кетди
Терма жамоамиз вакиллари III Осиё ўйинларида енгил атлетиканинг 12 турида имкониятларини синовдан ўтказишади. Атлетларимизнинг мусобақадаги дастлабки иштироки 23 октябрга белгиланган.
Шу куни ўсмир қизлар ўртасида ядро итқитиш, узунликка сакраш, 1500 метрга югуриш йўналишларида финал баҳслари ўтказилади.
Унда ўзбекистонлик атлет қизлар ҳам иштирок этади. Шунингдек, ўсмирлар ўртасида уч хатлаб сакраш ва босқон улоқтириш турларида финал босқичи бўлиб ўтиб, спортчиларимиз медаллар учун курашади.
Маълумот ўрнида, Баҳрайндаги Ёшлар Осиё ўйинларида енгил атлетика мусобақалари 26 октябрга қадар 4 кун давомида ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.



Фикрлар